ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда
Thu, 17/03/2022 - 19:09Олий Мажлис Сенатинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.
Қонун 8 та боб ва 40 та моддадан иборат бўлиб, уларда Қонуннинг мақсади, вазифалари, асосий тушунчалар, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашишнинг принциплари, йўналишлари, усуллари, масъул давлат органи ва унинг ваколатлари, киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича чоралар кўриш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилмоқда.