"Тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромадини кўпайтириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?" Бу ҳақда бугунги брифингда Иштихон туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Аброр Раббимов маълумот берди.
Wed, 09/03/2022 - 13:01Бугунги кунда, туманимизда жами 907 та турли йўналишдаги фермер хўжалмклари мавжуд бўлиб, шундан, 175 та пахта-ғаллачилик, 116 ғаллачилик,46 та мева-сабзавотчилик, 32 та боғдорчилик, 366 та узумчилик,49 та чорвачилик, 50 та балиқчилик, 40 та паррандачилик,3 та қуёнчилик ва 29 та бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлар фаолият юритиб келмоқда.