Президент автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш вазифасини қўйди
Mon, 14/02/2022 - 18:42UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдори 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилади, 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этилади.
Шавкат Мирзиёев ҳузурида 14 февраль куни машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.