Президент маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди
Fri, 11/02/2022 - 10:41Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Бу ерда 4 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ дўкон, маиший хизмат шохобчалари, ошхона ва қандолат цехида хотин-қизлар ва ёшлар иш билан банд. Минг ўринли мактаб, мусиқа ва санъат мактаби, 600 ўринли болалар боғчаси бор. Маҳалла гузарида ташкил этилган ўқув масканида шу ерлик ишсиз аёлларга тикувчилик сирлари ўргатиляпти.