Маҳалла тизими ходимлари учун ўқув семинари бўлди
Wed, 01/12/2021 - 17:48Маҳалла тизими ходимлари учун ўқув семинари бўлди
Кейинги йилларда маҳалла институтига миллий давлатчилигимизнинг асосий қуйи бўғини сифатида қараб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотларни амалга оширилмоқда.
Бугун Иштихон туманидаги 21-сонли мусиқа ва санъат мактабида 4 та туманнинг жумладан, Иштихон, Қўшработ, Паяриқ ҳамда Оқдарё туманларидаги маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.