Самарқанд, Сурхондарё, Андижонва Хоразм ҳокимлари Олимпия ва Паралимпия совриндорларини мукофотлади
Wed, 15/09/2021 - 19:49Самарқанд, Сурхондарё, Андижонва Хоразм ҳокимлари Олимпия ва Паралимпия совриндорларини мукофотлади
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бобуржон Омоновга Андижон шаҳрида қад ростлаган 16 қаватли янги уйнинг 2 хонали квартираси калитини тантанали равишда топширди.
Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уйнинг калити топширилди.