Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига янги ректор тайинланди
Tue, 31/08/2021 - 15:10Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига янги ректор тайинланди
Ҳукумат қарори билан Чидем Джанбай Туркйилмаз Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Huquqiy-axborot Telegram-канали хабар бермоқда.
Чидем Джанбай Туркйилмаз Туркиянинг Йилдиз техника университети, «Архитектура» кафедраси профессори ҳисобланади.
ОТМнинг аввалги раҳбари Эркин Исаков 2021 йил 23 апрелдан ректор в. б лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.