Янгиликлар

ИШТИХОНДА ЯНГИ КАСБ-ҲУНАР МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

    Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тегишли қарорлар,  шарт-шароитлар яратилган.  
    Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, бугун ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Иштихон тумани Азамат МФЙ ҳудудида янгидан ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

ВАҚТИНЧАЛИК ГАЗ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШ БЎЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ВАҚТИНЧАЛИК ГАЗ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШ БЎЛАДИ

“Зирабулоқ магистрал газ қувурлари бошқармаси”нинг 2021 йил 3-августдаги № 41-01-20/1491-сонли хатига асосан Митан газ тақсимлаш станциясини биринчи киранигача бўлган манометрни нуқсонли вентилини алмаштириш режалаштирилган. 

Шу сабабли, 2021 йил 6-август соат 14:00 дан 18:00 гача Иштихон ҳудудидаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг (ошхона, нонвойхона, АГНКС) табиий газ таъминоти вақтинча тухтатилишини маълум қиламиз.

Ушбу келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM