Янгиликлар

КРЕДИТ УНДИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи тумандаги 1-сектор ҳудудида хонадонма-хонадон юриб, муддати ўтган кредитларни ўз вақтида ундирилиши бўйича зарурий чораларни кўрмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳи туманнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Чимқўрғон ҳамда туман марказидаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли  12 та хонадонларда бўлиб, кредит олган фуқаролар билан учрашди. Олинган кредитларни ўз вақтида тўлаш бўйича тушунтиришлар берилди. 

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШ БЎЛИШИ МУМКИН

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туман электр таъминоти корхонаси шуни маълум қиладики, 2021 йил 9-10 июль кунлари Республикамиз бўйлаб кучли шамол оқими бўлиши мумкинлиги сабабли,  электр таъминотида авариявий узилишлар содир бўлиши мумкинлигини огоҳлантирамиз. Шу сабабли кучли шамол вақтида ҳаво электр тармоқлари ва трансформатор пунктларидан узоқроқ бўлишингизни ва хонадонингизда зарурияти мавжуд бўлмаган электр ускуналарингизни учириб қўйишингизни сўраб қоламиз. 

Ушбу келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан ўзр сўраймиз.

ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ – ДАВЛАТ КАФОЛАТИ ОСТИДА!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 20 апрелда

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM