Янгиликлар

ХУШХАБАР! КАТТАҚЎРҒОНДА БИРИНЧИ ИНСТИТУТ ОЧИЛДИ!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Давлатимиз раҳбари билан бўлган мулоқоти чоғида шаҳарда олий ўқув юрти очиш тўғрисида таклиф берган эди. Президентимиз бу таклифни маъқуллаб бир эмас иккита институт очишга рухсат берган эди.

Бу орада Каттақўрғон шаҳрини ривожлантириш бўйича Самарқанд вилоят ҳокими томонидан ҳамда турли вазирлик ва қўмита вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан шаҳардаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, анча йиллардан буён эътибордан четда қолиб келган шаҳарни намунали шаҳарга айлантириш, ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар, лойиҳалар ишлаб чиқилди.
 

Соя ўсимлигини етиштиришни биласизми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Дуккакли ўсимлик ҳисобланган соя барча қишлоқ хўжалик экинлари - кузги ғалла, ғўза, маккажўхори, сабзавотлар ва бошқа экинлар учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади.

Соя ўсимлиги айни пайтда туманимизда ҳам экилмоқда. Ерларимиз унумдор ва ҳосил мўл бўлганлиги сабабли бу йил соя экиладиган ер майдонларини анча кенгайтирдик. Айни дамда 386 гектар ерга уруғ қадалган бўлиб, уларнинг барчаси барқ уриб ўсмоқда.

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ МОДДИЙ ТЕХНИК БАЗАСИ ЯНГИЛАНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ички ишлар органларида профилактика инспекторларини моддий техник базасини яратиш, тезкор иш фаолиятини ташкил этиш, уларга шарт-шароитлар яратиш бугунги кун талабидир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 17- май куни Иштихон туманида Ички ишлар тизимида фаолият олиб борувчи 16 нафар профилактика инспекторларининг ҳар бирига замоновий офис жиҳозлари бўлган иш столи, жовон, 4 тадан ўтирғич, хужжатларни сақлаш учун сейф, телефон аппарати, учтаси биттада жойлашган чоп этиш ускунаси, юқори тезликда интернет тармоғига уланадиган комютер жамланмалари топширилди.   

ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ҲАР ЎН ЙИЛДА БИР МАРТА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM