СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРНИНГ ИШОНЧЛИ ТАЯНЧИ
Mon, 17/05/2021 - 23:04“Солиқчи-кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги “Ҳаракатлар режаси”га асосан сегментлаш натижаси бўйича кўмакка муҳтож фаолият кўрсатаётган ва янги очилган, шунингдек фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ишлари бугунги кунда амалга оширилиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларга онлайн тарзда масофадан туриб кўмаклашиш бўйича интерактив хизматлари сонини ошириш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.