ЖССТ Ҳиндистондаги коронавирус штамми дунё учун муаммога айланишидан огоҳлантирди
Mon, 10/05/2021 - 18:12Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) бош олими Ҳиндистонда тарқалган коронавирус штамми юқумли, вакциналар эса унга самарасиз эканини таъеидлади.
Олим Сумя Сваминатан ҳозирда Ҳиндистонда кузатилаётган эпидемиологик ҳолатлар «ҳиндча» штаммнинг жуда тез тарқаладиган варианти эканидан огоҳлантирган. Мамлакатда илк бор 2020 йилнинг октябрида аниқланган коронавируснинг «B.1.617» варианти касалликнинг авж олишига сабаб бўлганини маълум қилган.
Таъкидланишича, ЖССТ ушбу вариантнинг мутацияси ва таснифи фарқли бўлгани сабаб «қизиқарли вариант» рўйхатига киритган.