24 соат мобайнида туну кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади
Wed, 12/05/2021 - 19:22Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.