АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ УЧУН РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ
Fri, 25/09/2020 - 16:31Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.