Ҳисобот сайлов конференцияси онлайн тарзда ўтказилди
Wed, 29/07/2020 - 20:53Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман Кенгашининг 2015-2020 йиллар давомида олиб борилган ишлар ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ZOOM платформаси орқали қишлок хўжалик бўлими билан ҳамкорликда онлайн тарзда ўтказилди. Кун тартибида биринчи ташкилий Пленум ўтказилиб, унда туман кенгаши раиси, раёсат аъзлари, тафтиш комиссияси аъзолари хамда вилоят конференциясига делегатларни сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Пленум хулосасига кўра туман кенгаши раислигига Музрапова Матлуба қайта сайланиб, етти кишидан иборат Раёсат аъзолари хам сайлаб олинди.