Қуйи палата ишчи гуруҳи аъзолари Иштихондаги реал ҳолатни ўрганишмоқда
Tue, 16/06/2020 - 21:37Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий масалалар қай даражада самарали ҳал этилаётганини таҳлил этиш, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, амалий кўмак бериш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклиф-мулоҳазалар олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.