Марказий Осиёнинг дастлабки музейи Самарқандда ташкил этилган
Tue, 19/05/2020 - 15:12Самарқанд музейи Марказий Осиёда ташкил этилган дастлабки музейлардан бири ҳисобланади. Музей аввало, ўша вақтда мустамлакачи Россия империяси маъмурлари учун ўлкани чуқурроқ ўрганиш, унинг табиий бойликларини ўзлаштириш учун ташкил этилган бўлса, Туркистондаги маҳаллий зиёлилар ва европалик аҳолининг бир қисми учун қадимий асори-атиқаларнинг четга чиқиб кетмаслигини таъминловчи, уларни бир жойга тўпловчи восита ҳисобланган.