Шайх Абдулазиз Мансур: Милодий янги йилни нишонласа насронийларга ўхшаб қолади деб, шунча мусулмонни кофирга чиқариш мантиққа тўғри келмайди
Mon, 16/12/2019 - 22:51Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм!
Кейинги йилларда интернет саҳифлари, турли портал ва ижтимоий тармоқларда милодий янги йил кунини байрамона кутиб олиш, ушбу муносабат билан бир-бирини табриклаб, эзгу тилаклар билдириш каби одатлар ислом дини таълимотига зид ва куфр, деган иддаоларни тарқатиш авж олиб бормоқда. Шуларни эътиборга олиб, бу каби низоли масалага бақадри имкон ойдинлик киритиш ва унга холисона ёндашиб, ўз фикримизни баён қилишга қарор қилдик.