Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларни огоҳлантиради!
Wed, 27/11/2019 - 11:39Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!
Келаётган ҳафта давомида республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, кундуз куни қор ва музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар тунги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг.