Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади
Tue, 29/10/2019 - 19:32Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. “Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (892-сон, 24.10.2019 й.).
Қарорга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.