Янгиликлар

МОҲИР ТЕРИМЧИЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

4-сектор ҳудудидаги “Ўртақишлоқ” фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилаётган теримчиларни 15 октябрь — Қишлоқ аёллари куни билан қутлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Явқочева, ДСИ бошлиғи Б.Тошқулов теримчилар ҳузурида бўлишди. Шунингдек, кунлик теримда 100-120 килограммдан пахта тераётган Гулноз Исмоилова, Ҳувайда Ғаниева, Барно Раббимова, Ижобат Қорабоева каби 70 нафардан ортиқ моҳир теримчиларга совғалар топширилди.

Юғонтепалик отахонлар енгни шимариб пахта теришга киришди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманининг Йуғонтепа маҳалласида яшовчи 12 нафар нуроний отахонлар пахта мавсумида хирмонга ҳисса қўшиш мақсадида енг шимариб, теримга киришиб кетди. 
Терим бошланган кунда фермер ва теримчиларга “ҳорманглар”, дея уларнинг ишларига омад тилаб, дуо қилиш истагида пахта даласига чиққан бу нуронийлар ғайратлари жўшиб, ёшларга ўрнак бўлиш, теримчиларни руҳлантириш мақсадида пахта теришни бошлаб юборишди. Уларнинг ёши  олтмиш, етмишдан ошган бўлишига қарамай бир кунда 30-40 килограмм атрофида пахта термоқда.

Иштихонга учта янги “John Deere” терим комбайни келтирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш ва унга замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш бугуннинг талабидир.

Пахтани етиштиришдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган кластер лойиҳаси туманимиздаги “Мароқанд сифат текстил” қошидаги “Иштихон олтин ерлари” фермер хўжалиги мисолида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM