Янгиликлар

ДТМ: Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ДТМ: Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта, ёпиқ биноларда ўтказилади (https://www.youtube.com/watch?v=Xydi_pAV7Gc).

Абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.

23 июнь - Халқаро Олимпия куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Олимпия кунини ўтказиш ғояси биринчи марта 1947 йилда Стокгольмда (Швеция) бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитаси сессиясида тилга олинган ва 1948 йилда расман тасдиқланган. Сана 1894 йил айнан шу куни Парижда жисмоний тарбия бўйича Халқаро атлетика конгрессига ўтганига боғланди. Олимпия ҳаракатининг олий бошқарув органи - Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳам шу куни ташкил этилди.

Биринчи замонавий Олимпия ўйинлари 1896 йилда Афинада (Греция) бўлиб ўтган, унда 14 давлатдан 241 нафар иштирокчи қатнашган.

Ҳаж зиёратчилари учун янги мобил илова ишга тушди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳаж зиёратчилари учун янги мобил илова ишга тушди

Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилган.

Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

•  “Ҳаж қўлланмаси”
•  “Ҳаж дуолари”
•  “Сафарга тайёргарлик”
•  “Ислом тарихига оид жойлар”

“Ҳаж қўлланмаси” мобил иловасини GooglePlay ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин.
 

9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув хавфи эълон қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Ўзгидромет" жорий йилнинг 23-27 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жумладан:
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий вилояти, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM