Туман ҳокимининг қабули бўлиб ўтди
Thu, 09/06/2022 - 20:20Туман ҳокимининг қабули бўлиб ўтди
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов аҳолини қийнаётган мурожаат ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида, қабул ўтказди.
Қабулда, туманнинг кўплаб фуқаролари, тадбиркорлар, ёшлар турли масалалар бўйича мурожаат қилди.
Шунингдек, бугунги қабул давомида фуқаролар асосан уй-жой қуриш учун ер ажратиш юзасидан, навбат асосида уй олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, йўл таъмири каби кўплаб масалалар муҳокама этилиб соҳа вакилларига вазифалар белгилаб берилди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати