Самарқандда хотинини дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Thu, 06/05/2021 - 23:35Самарқанд вилояти Иштихон туманида 3 март куни хотинини дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, Зирабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Арабхона қишлоғида яшовчи аёл Ш.Ю. ва турмуш ўртоғи Ш.Т. ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда аёл тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан туман тергов бўлими томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.