Янгиликлар

Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги янгилиги кадастр тизими билан боғлиқ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввалари Президентимизнинг тегишли қарорира асосан Давлат хизматлари марказларида ер участкаси ва бино-иншоотга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйҳатидан ўтказиш хизмати фақатгина юридик шахсларга кўрсатилган.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул номзодлар танлаган ҳудудларда ўтказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ:

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 2020 йилнинг август ойида республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда, номзодлар ўзлари танлаган ҳудудларда ўтказилади.

Самарқанд вилоятида 2 нафар бемор коронавирусдан соқит бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Пойтахтимизда тузалганларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 66 ёшда, энг кичиги эса 10 ёшда. Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4211 нафар ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2470 нафарга етди.

Агар карантин муддати чўзилса, кириш имтиҳонлари 1 августда бўлмайди — ДТМ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан брифинг ўтказилди.

– 2020/2021 ўқув йилида барча олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 1 августдан бошланиши белгиланди, – деди Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Ф.Мирзаев. 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM