Янгиликлар

17 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2624 нафарга етди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар ҳамда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар - жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан.

Яна 1 нафар иштихонлик бемор бутунлай соғайиб, реаблитацияга кузатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича олидаган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда.

Самарқандлик 339 нафар битирувчи олтин медал олади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили давомида 719684 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди.

Вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфини 55864 нафар, 11-синфини 53589 нафар ўқувчи битирмоқда.

Битирувчилар учун бугун онлайн тарзда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади, деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати.

Мактаб битирувчиларига аттестатнинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.

Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM