Туркманистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизга келади
Fri, 22/11/2019 - 17:56Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар.