Беморлар сони нега кўпаймоқда?
Tue, 19/11/2019 - 19:18Ноябрь – қандли диабет ойлиги муносабати билан турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан, Иштихон туманида вилоят эндокринология диспансери, туман ҳокимлиги, “Умид-Д” кандли диабет ва бошка ногиронлиги бор беморларга ёрдам бериш нодавлат ташкилоти ҳамкорликда байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда туман маданият бўлими томонидан куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар қилинди. Шундан сўнг, дастурхон ёзилиб, беморлар учун мумкин бўлган пархез таомлар тортилди.