Иштихонлик хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди
Mon, 07/03/2022 - 10:44Иштихонлик хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди
Ҳар йили баҳорнинг илк кунларида гўзаллик ва нафосат байрами бўлган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни"ни кенг нишонлаймиз. Аёл инсониятнинг абадийлигини таъминлайди, ҳаётимиздаги жамики гўзалликлар унинг интилишлари, беқиёс меҳри билан бунёд бўлади.
Бугун Иштихон туман ҳокимлиги томонидан аёлларга, хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилиб байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирини туман Нуронийлар кенгаши раиси Баҳодир Хидиров туман ҳокими Шуҳрат Негматов табрик сўзини ўқиб эшиттириш билан бошлади.