Самарқандда йўллардаги ҳалокатлар ўртача 100 минг нафар аҳолига нисбатан 1,7 тадан тўғри келмоқда
Thu, 03/03/2022 - 19:00Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, подполковник Аҳмад Жўраев иштирокида ўтган матбуот анжуманида айтилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 32 таси ёки 55 фоизи пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 16 ҳолатда тўқнашув, 7 тасида велосипедчини уриб юбориш қайд этилган.