ЁШЛАР СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА БЕЛЛАШДИЛАР
Thu, 08/07/2021 - 20:55Бугун туман Иштихон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги ҳамда "Спортни сев, спорт билан яша!" -шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича 2005-2008 йилларда тўғилган ёшлар ўртасида Иштихон туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Вилоят миқёсида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 10 туман, шаҳардан келган ёш спортчилар ўзаро беллашишди.
Мусабақа сўнгида, ғолиб жамоа ҳамда спортчиларга Ички ишлар бошлиғи С.Шарипов, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори О.Саъдуллаевлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Иштихон туман ҳокимлиг Ахборот хизмати