“Моддий ёрдам пули энг зарур вақтда етказилди”
Thu, 13/08/2020 - 09:34Айни кунларда Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ темир дафтарга киритилган камбағал оилаларнинг ҳар бири аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари секторга бириктирилган банк ходимлари билан Катта қанғли маҳалласида эҳтиёжманд оилалар хонадонига бориб, пул маблағларини ўз эгаларига етказди.