Янгиликлар

Татаристон Президенти Самарқандга келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов бугун – 25 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Иштихонлик қиз Осиё чемпионатида бронза медал соҳиби бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида 8 - 18 ноябрь кунлари спортнинг бокс тури бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Иштихон туманидан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб чиққан Насиба Хайруллаева муносиб иштирок этиб фахрли ўринни қўлга киритиб қайтди. 54 килограмм вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Н.Хайруллаева фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

“Invest in Samarkand” I Халқаро форум якунланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Invest in Samarkand” I Халқаро  форум  якуни бўйича  вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида брифинг ўтказилди.

 Вилоят раҳбари форум якунлари бўйича ахборот берди. Таъкидландики, 31 давлатдан 310 дан ортиқ вакиллар қатнашди ва умумий миқдори 1,7 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 234 та келишув битимлари имзоланди.

Туркманистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизга келади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM