Пилла топширишга келган илк фермер туман ҳокими томонидан тақдирланди
Thu, 19/05/2022 - 20:44Пилла топширишга келган илк фермер туман ҳокими томонидан тақдирланди
Бугунги кунда Иштихон туманида пилла етиштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бугун эрта тонгдан иштихонлик илғор пиллакорлар ўзлари етиштирган пилла ҳосилини "Иштихон силк" пилла кластер корхонасига топширишни бошладилар.
2022 йилги мавсумда илк фаолиятини бошланиши олдидан ушбу корхонада тадбир ташкил этилиб унда, туман ҳокими Ш.Негматов, ҳоким ўринбосари А.Раббимов, вилоят "Агропилла" раҳбари Э.Рахмонов, сектор раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этишди.