400 АҚШ долларини олмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
Fri, 30/07/2021 - 19:44О.С педагогика соҳасида ўрта махсус маълумотга эга бўлса-да, ишга жойлашиш қийин бўлди. Охири бир муддат санитария эредимиология бўлимида ёлланма ишчи бўлиб ишлади. Лекин бу вақтинчалик эканини биларди . Шунинг учун тиббиёт техникумига кириб ўқишни режалаштирди.
Ана шундай кунларнинг бирида у таниши А.М билан учрашиб қолди. Бу аёлнинг Самарқанд шаҳридаги ташкилотларнинг бирида иш юритувчи бўлиб ишлашини билар эди. Суҳбат чоғида ўз-ўзидан бир-бирининг ҳаёти, оиласи, иши ҳақида сўз борди.