Янгиликлар

Бир қатор нашриётлар хусусийлаштирилади, айримлари тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”, “Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи” ва “Ўқитувчи матбаа уйи” давлат корхоналарини ўрнатилган тартибда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бўлди.

“Кўзи ожизлар босмахонаси” давлат корхонаси эса самарали фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтади.

АҚШ коронавирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АҚШда тожсимон вирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошланди. АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги Kaiser Permanente Washington Health Research тадқиқотлар марказида 16 март куни SARS-Cov-2 тожсимон вирусига қарши вакцинани инсонда синовдан ўтказишга киришди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Сабр ва хотиржамлик – энг яхши фазилат

Ҳозирги вақтда кўпчиликни ваҳимага солаётган касаллик “корона вирус” ҳаёт тарзимизга оз бўлсада таъсирини ўтказмоқда. Дунё бўйича тарқалган бу бало кўп инсонларни саросимага солиб қўйди. Шу сабабли савдо дўконлари ва бозорларда одамлар озиқ овқат махсулотларини эхтиёжидан ортиқ сотиб олишни бошлашди. Тўғри, бундай пайтда киши ўзини йўқотиб қўяди. Аммо, инсон ўзлигини, одамгарчилигини йўқотмаслиги лозим. Нарх наво кўтарилиб, қимматлашса имконияти бор кишилар қийналмасдан махсулот сотиб олар, лекин халқ ичида кам таъминланган, етимлар, боқувчисини йўқотган кишиларимиз бор.

Савол-Жавоблар

1. Аксириш ва йўтал натижасида ҳосил бўладиган томчилардан узоқлашиш учун қанчалик масофа сақлаш лозим?

Аксириш ва йўтал натижасида ҳосил бўладиган ҳаво томчиларидан четлашиш учун ўзингиз билан бошқалар орасида, айниқса юқори нафас олиш йўлларининг инфекцияланишидан азият чекаётган шахслардан тахминан 1 метр масофа сақлашингиз лозим.

2. Бурунни тузли эритма билан мунтазам равишда чайиб туриш тожсимон вирус юқишидан сақланишга ёрдам берадими?

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM